Квартирада сукунат ҳукмрон эди. Бу сукунат одатий эмас, қандайдир кўнгилсизлик келтирувчи онлар яқинлашаётганини билдирарди.
— Ҳа… Уф-ф… Ўйиндан ташқари ҳолат…
Телевизордан эшитилаётган шарҳловчининг асабий қичқириғи бутун хонани тутганди.
— Йўқ, мен бу ишда фақат ҳакамни қоралайман. У бизнинг жамоани ғалабадан атайин маҳрум этмоқчи…
Телевизор қаршисидаги юмшоқ оромкурсида аёл ўтирар, диққат билан ўйинни томоша қиларди. Тикилишга тикиларди-ю, кўзлари гўё ҳеч нарсани кўрмасди…
Ниҳоят футбол тамом бўлди. Соат миллари саккизни кўрсата бошлади. Аёл ўрнидан қўзғолди-да, дераза ёнига келди. Ташқарида одамлар анча камайиб қолибди. Бундан икки соат аввал кўча ўткинчиларга тўла эди…
Аёл яна ортга қайтиб телевизор қаршисига ўтирди.
— «… Ўз уйининг рўпарасидан топилди. Ёнида киллер ташлаб кетган тўппонча. Қотил иш битгач, ўлган-ўлмаганини текшириб кўриш ниятида икки-уч бора унинг орқа миясига қараб ўқ узган. Натижада марҳум «Тез ёрдам» машинаси етиб келгунча жон берган…»
Аёл экрандаги қонга бўялган каллани кўрди-ю, қотиб қолди.
— Илтимос, кимда-ким жасадни таниган бўлса, бизга албатта қўнғироқ қилсин!..
Аёл шоша-пиша телефон гўшагини кўтариб, экранда ёзилган рақамни терди.
— Алло, бу иккинчи бўлимми?
— Ҳа.
— Илтимос, Сергей Михайловни чақириб берсангиз!
— Уни ким сўраяпти?
— Рафиқаси.
— Узр, у жойида йўқ.
— Қаерда?
— Кетган.
— Анча бўлдими?
— Уч соатлар олдин.
— Қаерга кетди, айтолмайсизми?
— Билмайман.
— Кетаётиб бирор нарса дегандир, ахир?!.
— Айтган. Шунчаки хайрлашган.
— Кечирасиз, раҳмат!..
Аёл қайтиб жойига ўтирди.
Йўқ… У эмас… Наҳотки?.. Бўлиши мумкинмас… У бошқа одам, ҳа… Бошқа…
Аёл яна гўшакни кўтариб дугонаси Софяга қўнғироқ қилди.
— Алло, Софя!
— Ким бу?
— Бу мен, Татьяна Михайлова!
— Ҳа, сенмисан? Тинчликми?
— Сергей мабодо сизларникида эмасми?
— Йўқ, нимайди? Ишдан қайтмадими ҳали?
— Йўқ.
Софянинг тўрт боласи бор. Тўполон кўтаришаётган бўлишса керак, гап орасида уларни тинчлантирган бўлди-да, давом этди:
— Менга қара, анча бўлдими?
— Бир ярим соатлар бўлди-ёв!
— Тез-тез шунақа кеч келиб турадими эринг?
— Э, бунинг нима алоқаси бор ҳозир?!
— Жуда бор-да!.. Балки, бошқасини топиб олгандир?
— Оббо, яна бошладингми?.. Бўпти, яхши қол!..
Таня гўшакни жойига қўйиб ётоғига йўл олди.
* * *
— «Дўкон» бекати!.. Ҳурматли йўловчилар, тезроқ тушинглар!..
Эркак қўлидаги гулдастани маҳкам ушлаганча салондаги одамларни турта-турта автобусдан тушди. Тушди-ю, илдам қадамлар билан уйи томон юриб кетди…
Уй рўпарасига келиб бирдан тўхтади. Нимадир эсига тушган кўйи бирпас тек туриб қолди. Сўнгра юз тузилишини бирдан ўзгартириб, худди кайфияти аълодек зиналардан кўтарила бошлади…
У эшикни ўз калити билан очди. Йўлакда хотини уёқдан-буёққа бориб келар, негадир асабий эди.
Эркак кира солиб хотинини қучди.
— Сенга нима бўлди? Мазанг йўқми?
— Мен?.. Й-йўқ… Кел, палтонгни ечиб қўяман!..
Аёл эрининг эгнидаги палтони ечиб қозиққа илгач, маҳкам елкасидан қучиб юзлари билан ишқалана бошлади.
— Яна чекибсан-а? — деди димоғига урилган сигарет ҳидидан афтини бужмайтириб. Эркак эса, жавоб бериш ўрнига хоналарга кўз югуртирди.
— Болалар қани?
— Бувисиникида… Йўқ, менга жавоб бер, чекдингми яна ишхонада?
Эркак бир муддат каловланиб қолди.
— Йўқ… Чекканим йўқ.
— Унда нега сендан тамаки ҳиди келаяпти?
— Автобус тиқилинч экан. Балки, биронтасига тегиб кетган бўлсам…
— Алдаяпсан. Сен ишхонада чекмайман деб сўз бергандинг-ку!..
— Ахир… Мен…
— Серёжа, ёлғон гапириш сенинг қўлингдан келмайди. — кулди аёл.
— Тўғри айтасан, келмайди…
Сергей секин ҳожатхонага кирди…
Хўш, ташқарига чиқиб келиш учун қандай баҳона топса бўлади?.. Ҳа-а, бўлди!..
У чўнтагидаги сигарет қутисини олди-да, ичидаги сигаретларнинг ҳаммасини эзғилаб-езғилаб унитазга ташлади ва устидан сув қуйиб юборди…
Ана энди ҳаммаси жойида. Баҳона тайёр.
— Таня, уйда сигарет бормиди? — ҳожатхонадан чиққач, ҳеч нарса бўлмагандек сўради Сергей.
— Йўқ, қолмаган.
— Унда мен югуриб дўконга чиқиб келаман…
Хотини индамади. У апил-тапил палтосини кийиб ташқарига чопди…
Кўчада одамлар сийрак. Сергей тўппа-тўғри автобус бекатига борди. Ўша ерда телефон-автомат бор эди.
Гўшакни кўтариб керакли рақамни тераркан, оғир уф тортиб қўйди.
— Бу менман! — деди у гўшакдан таниш овозни эшитгач.
— Кимсан?
— Михайловман.
— Э, ҳа-а!.. Демак, ўйлаб кўрибсан-да!
— Йўқ, ўйлаб кўрмадим.
— Унда нега қўнғироқ қилаяпсан?
— Ўзим… Шунчаки…
— Унда эшит, биз эртага етиб борамиз. Ҳаммасини ўшанда ҳал қиламиз. Ё айниб қоласанми?
— Айнимайман… Лекин…
— Бунақа найрангларингни йиғиштир, билдингми? Бўлмаса, тўғри уйингга кириб боришимиз ҳам мумкин. Мени биласан-ку!..
— Нимага?.. — Сергей ранги ўчиб бирпас жимиб қолди. — М-мен сизларни уйимга таклиф этганим йўғиди чамаси.
— Бизни таклиф қилиб ўтириш шарт эмас. Ўзимиз кириб бораверамиз.
— Йўқ, йўқ… Яхшиси… Бўпти, ўша айтган жойингизга ўзим чиқаман.
— Мана бу бошқа гап. Эртага, ўша уйнинг орқасида учрашамиз!..
Сергей гўшакни қўйди-да, уйига қайтди.
— Сигарет олдингми? — ичкарига кириб палтосини ечиб улгурмай сўради Таня.
— Нима?.. — ўйчан қиёфада хотинига боқди Сергей. — Ҳа-а… Сигаретми?.. Йўқ, олмадим. Пулим эсдан чиқибди…
Кечаси эри ухлагач, Таня секингина ўрнидан туриб йўлакка чиқди ва эрининг палтосини титкилаб кўрди. Не кўз билан кўрсинки, палтонинг ҳамма чўнтакларида пул бисёр эди…
* * *
— Марҳамат, — деди швейцар эшикни очаркан. — Ҳов анави зиналардан юқорига кўтариласиз.
Татьяна зиналардан кўтарила бошлади. Эшик эса, ўз-ўзидан ёпилди. Ичкари офис эди. Хоналар европача таъмирланган.
— Сиз айнан бизни танлаганингиз учун жуда миннатдормиз. — деди уни кутиб олган референт..
— Ҳа, газетадаги эълонни ўқиб қолгандим. — деди Таня. — Фол очиш масаласида келгандим.
— Жуда яхши. Сиз адашмабсиз. Албатта ёрдам берамиз. Фақат… Фамилиянгизни айтсангиз.
— Нега?
— Ие, сиз билан шартнома тузишимиз лозим.
— Бўпти, фамилиям Михайлова.
— Исмингиз?
— Татьяна.
— Хўш, нима истайсиз? Эрингизни қайтармоқчимисиз, ё бошқани ўзингизга иситиб олмоқчимисиз? Балки, учинчи кўз очтириш ниятидадирсиз?
— Мен… Эрим ҳақида ҳамма нарсани билиб олмоқчиман.
— Ўтмишими, ё ҳозирги кундаги маълумотларними?
— Ҳозирги кундаги.
— Агар бир марта фол очтирмоқчи бўлсангиз йигирма беш, уч мартаси йигирмадан, агар улгуржи фол очсак, ҳар бири учун ўн беш доллардан тўлайсиз.
— Улгуржи деганингиз нимаси?
— Бу шундай нарсаки, эрингиз ҳақида сиз истагандан ҳам кўпроқ маълумот берилади.
— Келажаги тўғрисида ҳам фол очасизларми? — Таня ҳақиқатан қизиқиб қолганди. Шунинг учун ҳаммасини бирдан билгиси келарди шу тобда.
— Албатта, — кулди референт. — Хизмат ҳақи ўн доллар бўлади.
— Унда менга келажаги ҳақидаям фол очасиз.
— Яхши, боринг, олтинчи кабинетга киринг!
— У ерда нима қиламан?
— Ие, ўша ерда сизга фол очиб берадиган жодугар аёл Амалия Ли ўтирибди. Бораверинг!..
Татяна референт кўрсатган йўлак бўйлаб бориб олтинчи кабинетга кирди. Ҳақиқатан ичкарида жодугар ўтирган экан.
— Агар тижоратингни кучайтириш мақсадида келган бўлсанг, фол очмайман. — дея афтини бужмайтирди фолбин.
— Нима учун? — қизиқсиниб сўради Таня.
— Чунки, биттасини пулини кўпайтиришга жоду қилгандим. Аҳмоқ нимадир қилган-у, ҳамма пулини бой бериб қўйган. Кеча мен билан уришишга келибди…
— Йўқ, мен бошқа масалада келдим. — кулди Таня.
— Нима масалада?
— Эрим ҳақида барча нарсаларни билиб олмоқчиман.
— Ўн беш доллар. Қани, қўлингни бер-чи!
Таня қўлини узатди.
— Ҳм-м… Ҳаммаси кўринаяпти…
— Нима кўринаяпти?
— Иккита боланг бор. Сен кўпроқ санъатга қизиқаркансан.
— Йўқ, санъатга алоқам йўқ.
— Унда адабиётга алоқанг бўлса керак.
— Ҳа, филология куллиётини тамомлаганман.
— Эринг ўзингдан тўрт ёш катта. — давом этди фолбин. — У ё милицияда, ё ҳарбийда ишлайди. Лекин форма кийиб юрмайди. Шундайми?
— Ҳа, у солиқ полициясида ишлайди.
— Яна нималар дея оласиз у ҳақида?
— Эринг сенга хиёнат қилаяпти. Ишдан кеч қайтади. Уйдан ё нон, ё сигарет баҳонасида тез-тез кўчага чиқиб кетиб қолади. Тўғри топдимми?
— Аслида нимага чиқиб кетади? Шуни айтинг!
— Албатта ўйнашига қўнғироқ қилиш учун. Ахир, уйдан туриб қўнғироқ қилмайди-ку!
— У аёлнинг исми нима?
— Э, бу алоҳида пул туради.
— Тўлайман. Фақат сиз айтинг исмини!
— Унда оловнинг ёнига борамиз, юр!
Фолбин хона бурчагидаги ёниб турган шамлар рўпарасига борди-да, ўзини уёқдан-буёққа ташлаб тебрана бошлади. Тебраниш асносида кимларгадир шивирлаб қўярди.
— Айт, менга исмини айт!.. Тезроқ айт!..
Татьяна ҳам унинг ҳаракатларига беихтиёр жўр бўлган кўйи лабларини қимирлатиб-қимирлатиб қўярди. Ниҳоят фолбин тебранишдан тўхтади.
— Уф, чарчадим. — деди у Татьянага ўгирилиб.
— Исми нима экан? — сўради Татьяна ундан сабри чидамай.
— Ира… балки Олядир… Балки Света… Ишқилиб, шулардан биттаси…
— Ахир… Мен қайси бири эканини қандай аниқлаб оламан. Аниғини айта қолсангиз-чи!
— Жоним, буям алоҳида пул туради.
— Хўп, қанча?
— Қирқ доллар.
— Опажон, менда бунча пул қолмади.
— Қанча қолди?
Татьяна сумкачасини ковлаб ичидан ўн икки доллар чиқарди.
— Мана, ўн икки доллар қолибди.
— Яхши, мен сенга у аёлдан қандай халос бўлиш йўлини ўргатиб қўяман.
— Нима қилишим лозим? — йиғлагудек бўлиб фолбинга умидвор термулди Татьяна.
— Кечаси ой чиққандан кейин эрингнинг соч толасидан бир-иккитасини билдирмасдан қирқиб оласан. Кейин кўкраги… Ишқилиб қаерида тола бўлса ҳаммасидан оласан.
— Кейин-чи?
— Эрталаб ўша сочларни оласан-да, ёқасан. Кулини тўплаб эрингнинг ва ўша аёлнинг овқатига сепиб қўясан.
— Вой, мен унинг кимлигини билмасам, қандай сепаман?
— Боя айтган исмларнинг бирини танлайсан-да!..
Татьяна шундан ҳам бироз енгил тортгандек бўлди ва уйига қайтди…
* * *
— Мен сигаретга чиқиб келаман. — деди Сергей имкони борича хотинининг кўзларига тик боқмасликка интилиб.
— Дўконлар ёпилиб бўлди-ку!
— Анави киоскадан оламан.
— Нега?
— Айтдим-ку, сигаретим тугабди, деб!
Татьяна ҳеч нарса демади. Фақат балкондаги ахлат идишига ишора қилди.
— Ахлатни олиб чиқиб кет!
— Бўпти!
Сергей шоша-пиша кийиниб, қўлига ахлат тўла челакни олди-ю, кўчага чопди. Белгиланган ерда чет эл машинаси, ёнида уч нафар барваста йигитлар туришарди. Сергей уларга яқин бориб салом берди. Йигитлардан бири Сергейнинг елкасидан тутди.
— Хўш, бир қарорга келдингми?
— Йўқ.
— Ие, бу нимаси? У ҳолда ўзингга жабр қилиб қўясан-ку!..
— Айтдим-ку, йўқ! Сизлар айтган иш ҳеч қачон бўлмайди.
— Э, йў-ўқ, — совуқ тиржайди йигит. — Сенинг оиланг бор. Пулинг йўқ бўлсаям хотининг хотинлигини қилаверади. Бизда эса, ўйнашлар. Улар пулсиз ҳатто гаплашишмайди ҳам…
— Вей, жа ҳаддингдан ошиб кетдинг, мараз! — йигитларнинг бошқаси Сергейга яқинлашди-да, биқини аралаш мушт туширди. Сергей ихлаганча ерга энгашиб қолди. Йигитлар бўлса, кетма-кет уни тепа кетишди.
— Вей, бас, ўлдириб қўясанлар! — ниҳоят каттаси ўртага тушиб шерикларини тўхтатди. — Қара-чи, тирикми ўзи? Ҳой, тирикмисан?
Сергей индамади.
— Тирикса-ан! — деди йигитларнинг каттаси. — Билиб қўй, эртага яна келамиз. Бир қарорга кел! Йўқса, бекорга ўлиб кетасан…
Сергей ярим кечада сал ўзига келиб ўрнидан турди ва қоронғида тимирскилана-тимирскилана ахлат челакни топиб оқсаганча уйига йўл олди…
(давоми бор)
Андрей ИЛИН
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”