date

"Будё-Глимт" клуби бош мураббийи: Биз ҳали ўрганиш босқичидамиз

"Будё-Глимт" клуби бош мураббийи: Биз ҳали ўрганиш босқичидамиз
Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби бош мураббийи Кьетил Кнутсен Чемпионлар лигаси доирасида "Монако"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Турнирнинг тўртинчи тур баҳсида "Будё-Глимт" рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Биз жуда кучли клубга қарши ўйнашимизни билардик. Улар жамоа сифатида жуда яхши, шунингдек, уларнинг таркибида юқори индивидуал маҳоратга эга футболчилар кўп.

Ғалабага эришиш учун етарлича имкониятлар яратдик, аммо афсуски, тўпни дарвозага йўллашда етарлича муваффақиятли бўла олмадик. Футболда бу жуда муҳим омил," - дейди мураббий УЕФА сайтига берган интервьюсида.

Кнутсен турнирнинг плей-офф босқичига чиқиш имконияти ҳақида аниқ бир фикр билдиришни истамади. "Мен буни билмайман ва бу ҳозирча муҳим эмас.

Ҳозирда биз ўрганмоқдамиз. Ҳар бир ўйинда рақобатбардош бўлишимизни ҳис қиламан ва бу мен учун энг асосийси. Умид қиламанки, янги мавсумда Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасида ўйнаш имкониятига эга бўламиз ва янги қадамлар ташлаймиз," - деди у.

Норвегия клуби турнир жадвалида 2 очко билан 27-ўринни эгаллаб турибди, "Монако" эса 5 очко билан 18-ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Будё-Глимт" клуби бош мураббийи: Биз ҳали ўрганиш босқичидамиз