Самарадор кишиларнинг ҳаёт тарзи одатдагидан фарқ қилади – улар шахсий тизим ва қоидаларига кўра иш тутишади ва дам олиш кунларини ҳам кўпчилик кишиларга қараганда ўзгача ўтказишади. Самарадорлик масалалари бўйича мутахассис Жами Румер муваффақиятли кишилар 30-60 дақиқа вақт сарфланадиган тўртта иш билан шуғулланишларини аниқлади. Уларнинг одатлари қуйидагича.
Фото: Unsplash
Мақсадлар белгилаш
Якшанба кунларида самарадор кишилар ўз олдига келаси ҳафта учун мақсадларни белгилайди. Бу машғулот учун бир неча дақиқа талаб этилиши мумкин.
Кўпчилик одамларда режалар тузиш одати бор, бироқ улар узоқ муддатли (бир йил ва уч йилга мўлжалланган). Афсуски, кўпчилик уларни бажармайди, чунки ўз мақсадларига эришиш учун доимий ҳаракат қилишмайди.
Исталган мақсадга эришиш учун уларни майда қисмларга ажратиш лозим (квартал, ой, ҳафта ва кун учун белгиланган мақсад). Шунинг учун ҳар якшанба куни ҳафта учун 1-3 та мақсадни белгилаш керак.
Фото: Unsplash
Келаси ҳафтани режалаштириш
Қачон ва нима устида ишлашингизни билишингиз лозим. Тонгда энг муҳим вазифаларни бажариш учун вақт ажратинг. Ана ўшанда куннинг қолган қисми осонроқ ўтади. Бундан ташқари, муҳим ишларда доимий ютуққа эришасиз.
Фото: Unsplash
Кундалик юритиш
Самарадор кишиларнинг яна бир машҳур одатларидан бири. Агар сизни бирор нарса хавотирга солса, фикрингизни қоғозда баён этинг – анча хотиржам бўласиз. Онгингиз равшанлашади ва муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги ғояларни ўйлаб топиш осонроқ бўлади.
Фото: Unsplash
Мутолаа
Китоблардан сизнинг йўлингизда бўлган одамларнинг тажрибаларини ўрганасиз.
Инвестор Марк Кьюбан мутолаа учун кунига уч соат вақт ажратишни маслаҳат беради. Билл Гейтс уйқудан олдин камида бир соат ўқийди. Уоррен Баффет эса мутолаага кунининг кўп қисмини бағишлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади