13:10 / 27.05.2019
3 722

Ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга халақит берувчи сўзлар

Ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга халақит берувчи сўзлар
Бу сўзлар қўрқув, кучсизлик, умидсизликдан иборат ва орзуни рад этишга мажбур қилади. Улардан халос бўлинг.
Митчел Харпер
Bigcommerce сервиси асосчиларидан бири,
CapitalHLabs студияси асосчиси.

Бу қандай сўзлар?
Ақлни бошқариш – муваффақиятнинг таркибий қисмларидан бири. Бу ҳақида кўп ёзилган. Бироқ уларни ҳаётга татбиқ этишга қараганда ёзиш ва ўқиш осонроқ.

Кулранг тусдаги ҳаётдан қониқмайдиган ҳар бир киши сўзлар бизга қай даражада кучли таъсир қилишини яхши англаши лозим.

Сиз қўллайдиган сўзлар ким бўлишингиз, қаерда якунлаб, нимага эришишингизни белгилайди. Миянгизда доимий равишда айланадиган гаплар муайян оқибатлар келтиради.

- Мен у қадар яхши эмасман.
- Мен бунга лойиқмасман.
- Менга ҳасад қилишса-чи?

Руҳиятингиз ва ривожланишингизга сиз ўйлагандан кўпроқ таъсир қилувчи сўзлар мавжуд. Сиз уларни биласиз, кунига бир неча марта такрорлайсиз. Агар бу икки сўз битта гапда ёнма-ён қўлланилса, қўрқув, хавотир, ҳимоясизликни ишга туширувчи механизм сифатида ишлайди. Улар нима қилсангиз ҳам сизни тўхтатишга қодир. Ҳатто финиш чизиғига бир қадам қолган бўлса ҳам. Мазкур сўзлар қуйидагилар:

Агар … бўлса-чи?
- Ҳаракат қилсам-у, мағлубиятга учрасам нима бўлади?
- Қўлимдан келмаса-чи?
- Бари режадагидек бўлмаса-чи?
- Буни истамасам-чи?
- Турмуш ўртоғим/болаларим/ота-онам буни маъқулламаса-чи?
- Севган инсоним мендан кетиб қолса-чи?
- Устимдан кулишса-чи?
- Барини йўқотсам-чи?

Бизнес бошлаш, муваффақиятсиз муносабатларни якунлаш, бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш, ишни ўзгартириш, умуман бирор нарсага эришиш истагидаги ҳар бир инсон учун «Агар … бўлса-чи?» саволи энг даҳшатли савол.

Яхши янгилик ҳам бор: энг ёмон ҳолатда сиз билан содир бўладиган вазиятни тасаввур эта олсангиз, эртами, кечми унга ҳаракат қиласиз.

Ҳаракатлар айнан ёмон натижа келтириши ҳақида деярли ҳеч ким айтмайди. Кўпинча тўлиқ мағлубият шу даражада камки (5 фоиздан озроқ), уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Одатда гап танловнинг хатари ва қиймати ҳақида боради.

Ҳеч қандай чора кўрмаслик – бу ҳам ечим. Бор-йўғи мақсадга эришишни рад қилишга қарор берасиз.

Уларнинг таъсиридан қандай халос бўлиш мумкин?

Сизга «агар, … бўлса-чи» таъсир қилмаслиги учун ҳар бир қўрқувни учта фильтрдан ўтказиш лозим. Улар ўйлашга мажбур қилиб, нафақат хатарларни намойиш этади, балки йўқотишлар сизни тўхтатишни бас қилиши учун уларни минимум даражага етказади.

Уларни мисолда кўриб ўтамиз. Масалан, сиз йирик корпорациядаги иссиқ ўрнингизни ташлаб, ўз агентлигингизни очмоқчисиз.

Биринчи савол: «Қўлимдан келмаса нима бўлади?»
- Янги иш топишга тўғри келади.
- Штатни ишдан кетказишга тўғри келади.
- Инвесторларга пулни нимага сарфлаганимни тушунтиришим керак бўлади.
- Ҳамкорга ғоя иш бермаганлигини тушунтиришим керак бўлади.

Иккинчи савол: «Мағлубиятга учрашнинг реал эҳтимоли қандай?»
Ўттиз фоиз.

Учинчи савол: «Мағлубиятга учраш эҳтимолини камайтириш учун нима қилиш керак?»
- Янги иш топишга тўғри келади. Тўлов қобилиятига эга илк мижозларни кутиш учун ярим йилга етадиган молиявий ёстиқча яратиш керак бўлади.
- Инвесторларга пулни нимага сарфлаганимни тушунтиришим керак бўлади. Тежамкорлик режимига ўтиш ва старт учун шахсий маблағдан фойдаланиш лозим.
- Ҳамкорга ғоя иш бермаганини тушунтириш лозим.
- Хатарларни олдиндан тасаввур қилинг. Илк ярим йилда катта натижаларни кутиш керак эмас.

Ғоя оддий. Мағлубиятга олиб борадиган барча сабабларни кўздан кечиринг. Ҳар бир хатарни минималлаштирадиган режа ўйлаб топинг.
Хавотирларингизни элементларга ажратсангиз, режа учун асосни шакллантира оласиз. Мазкур режа жорий ҳолатда сиз интилаётган вазиятга олиб боришда ёрдам беради.

Келаси сафар «агар, … бўлса-чи» сизда қўрқув уйғотиб, тўхташга мажбур қилаётган бўлса, танаффус қилинг. Барча қўрқувларингизни қоғозга ёзинг, мағлубият (муваффақиятни ҳам) эҳтимолини реал баҳоланг ва хатарни камайтириш бўйича режа тузинг.

Ана энди қўлингизда энг жасур орзулар сандиғининг калитини танлаш имконини берувчи чизма бор. У сизни келажакка олиб боради. Албатта, муваффақиятли бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, сизнингча, қайси савол дунёдаги энг ёмон савол бўлади?

Ўйлаган ишим амалга ошганида нима бўларди?

Амалга оширмаганликни ўйлаб афсус чекиш натижадан хавотирланишга қараганда юз марта ёмонроқ. Ҳатто мағлубиятдан кейинги афсусдан ҳам ёмон. Нимани ўйлаган бўлсангиз, албатта ҳаракат қилиб кўринг. Акс ҳолда бир неча томчи хатарни қўшиш орқали бетакрор бўладиган, аммо ҳозирда зерикарли ҳаётингизни эслаб, ачинишингизга тўғри келади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга халақит берувчи сўзлар