Фото: Cosmo online
Соч тўкилиши – бу ҳар куни ҳар ким билан рўй берадиган ҳодиса. Маълумотларга кўра, бир киши кунига ўртача 80 тола соч йўқотаркан. Энг қизиғи, бу инсонга умуман сезилмайди. Аммо соч кўпроқ тўкилаётган бўлса, демак, бунинг жиддий сабаби бўлиши мумкин.
Ушбу муаммо аёллар орасида ҳам анча кенгайган, уларнинг аксарияти соч тўкилиши ҳамда сийраклашишидан норози. Лекин бу борада ортиқча ташвишланишнинг кераги йўқ. Баъзан барча йўқотилган нарсалар ўрнини янгиси эгаллайди. Фақатгина талаб этиладиган жиҳати шуки, сиз муаммонинг сабаби ва ечими ҳақида маълумотга эга бўлишингиз зарур.
Фото: Cosmo online
Ирсият билан боғлиқ
Агар сочларнинг сийраклиги, ҳажм жиҳатдан камлиги ирсиятга кўра бўлса, вақт ўтиб борган сари бу яққол сезилиб қолади. Гоҳида айрим соч тухумдонлари эркаклик гормонларига таъсирчан бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ингичка ва қисқа толали сочлар ўсишни бошлайди.
Реактив сабаблар
Инсон организмида гормонал номутаносиблик, витамин етишмаслиги, тушкунлик, бетартиб овқатланиш каби ҳолларда ҳам соч билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бораверади.
Сочнинг ўсиш жараёнида асосан гормонлар муҳим рол ўйнайди. Эстрогенлар (аёл гормони) сочни тез ва яхши ўсишига ёрдам берса, андрогенлар (эркак гормони) ўсиш циклини қисқартиради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, эндокрин касаллик туфайли андрогенларнинг ортиши юз беради.
- Тушкунлик, асабийлик эркак гормонларининг даражасини оширади. Шунингдек, овқатланиш жараёни ва унда йўл қўядиган хатолар ҳам буларнинг яна бир сабабидир.
- Анемия – темир моддасининг танқислиги айниқса сочлар учун яхши эмас, сабаби ушбу модда уларнинг ўсиши учун зарур бўлган оқсилларни ишаб чиқаради.
- Қалқонсимон бездаги муаммолар табиийки, модда алмашинуви ва гормонал ўзгаришларга олиб келади. Натижада у соч тухумдонларига зарар етказади.
- Организмдан B12 витаминининг етишмаслиги танада кислородни олиб юрадиган қизил қон таначаларига таъсир ўтказади. Ушбу элементнинг етишмаслиги ҳам сочларда акс этади.
Сочларни тиклаш учун нима қилиш керак?
Энг аввало, сочдаги муаммо организмнинг қайси аъзоси билан боғлиқ эканини аниқлаш керак. Бир тола сочнинг ҳаёт цикли уч ойни ташкил этади. Демак, уларнинг тўкилиши тўсатдан бошланмайди ва тўхтаб ҳам қолмайди. Агар уч ой мобайнида ҳам вазият яхшиланмаса, трихолог кўригидан ўтиш лозим.
Овқатланиш режими ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. Кундалик рационга оқсилга бой бўлган озуқаларни киритиш ҳам фойда беради. Сабаби, оқсил сочнинг зарурий моддаси ҳисобланади. Таркиби угеводга бой бўлган маҳсулотар ҳам соч ўсиши учун қувват беради. Соч толаларини мустаҳкамлашга темир, B12, C, D3 витаминлари, L-лизин ва L-метионин аминокислоталари ёрдам беради.
Фото: Cosmo online
Унутманг, дастлаб соч яхши парвариш қилинса, юқоридаги муаммолар келиб чиқмайди. Соч сунъий усуллар билан турмакланганда, қуритгич, дазмол ва шунга ўхшаш воситалардн фойдаланилганда ҳам тез тўкилади ҳамда ҳажм жиҳатдан камайиб бораверади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди