date

"Қорабоғ" клуби президенти россиялик мухлисларга миннатдорлик билдирди

"Қорабоғ" клуби президенти россиялик мухлисларга миннатдорлик билдирди
"Қорабоғ" клуби президенти Тоҳир Ғозал Лондоннинг "Челси" клубига қарши бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ўйинида Россиядан ташриф буюрган мухлисларнинг иштирокидан мамнун эканлигини билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

"Қорабоғ" ғалабага яқин эди, бироқ устунликни сақлаб қола олмади.

- "Қорабоғ"нинг Россиядан бундай қўллаб-қувватловга эга эканлигидан хурсандман. Бизнинг ажойиб алоқаларимиз ва умумий тарихимиз бор, шунинг учун бундай қўллаб-қувватловни фақат олқишлаймиз", - деди Тоҳир Ғозал "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.

Тўрт турдан сўнг Озарбайжон клуби 7 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги ўйинда Боку жамоаси 25 ноябр куни Италиянинг "Наполи" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қорабоғ" клуби президенти россиялик мухлисларга миннатдорлик билдирди