
Шанба куни Англия Премьер-лигасида "Тоттенҳем" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро тўқнаш келади. Сўнгги бор ушбу жамоалар Европа Лигаси финалида учрашган эди ва ўшанда "шпорлар" 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.
"Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим ўша кундан бери нималар ўзгаргани ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Биз жамоа сифатида яхшиланиб бораяпмиз.
Ўйинни яхшироқ тушунамиз ва ўзимизга бўлган ишонч ҳам ошган. Европа Лигаси финалида ҳам ғалаба қозонишимизга ишонган ҳолда майдонга чиққандик. Аммо ҳозирги ишонч бутунлай бошқача", - деди Аморим пайшанба куни матбуот анжуманида.
"Тоттенҳем" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия чемпионати учрашуви 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.