
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг бу мавсумда еврокубокларда иштирок этмаётганидан ижобий томонларини кўрмоқда. Аморимнинг таъкидлашича, бу ҳолатни ёмонлик деб қабул қилиш эмас, аксинча, ундан имконият сифатида фойдаланиш муҳим.
"Гап Европа Лигаси финалида "Тоттенхэм"га мағлубиятдан ижобий томон қидиришда эмас. Балки мавжуд вазиятдан тўғри фойдаланиш ҳақида. Мен айтардимки, ҳа, бу ҳолатдан фойда бор. Ҳар қандай вазиятга ижобий ёки салбий ёндашиш мумкин.
Агар мендан Чемпионлар Лигасида иштирок этишни хоҳлайманми, деб сўрасангиз, албатта, ҳа, дердим. Лeкин ҳозирда бизда машғулотлар учун кўпроқ вақт мавжуд, футболчиларни яхшироқ ўрганиш ва жамоа билан ишлаш имкониятимиз бор.
Ўрта ҳафтада ўйинлар йўқлигидан фойдаланишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин келажакда биз албатта еврокубокларга қайтамиз," деди Аморим журналистларга.
Шунингдек, 8 ноябр, шанба куни "Манчестер Юнайтед" Премьер-лига доирасида сафарда "Тоттенхэм" билан куч синашади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.