Фото: Harper’s Bazaar
Америкалик парҳезшунос Марта Клер Моrris Rasha университетининг тиббиёт маркази билан ҳамкорликда МIND-парҳезини ишлаб чиққан. Унга кўра мия фаолияти ҳамда когнитив қобилиятни сусайтирадиган маҳсулотлардан тийилиш тавсия қилинади.
Қизил гўшт
Қизил гўштда қондаги холестерин миқдорини ошириб, қон томирлар саломатлигига хавф соладиган тўйинган ёғлар бисёр бўлади. Қолаверса, бундай маҳсулотни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш Альцгеймер касаллигига келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шу туфайли уни ҳафтасига 4 порциядан кўп емаслик керак.
Фастфуд
Мия ҳужайраларига салбий таъсир қилиши, бунинг оқибатида хотира ва диққат қилиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкинлиги сабаб нафақат фастфуд, балки бошқа ёғли таомлардан ҳам тийилиш керак.
Пишлоқ
Пишлоқ таркибида ҳам тўйинган ёғлар кўп ва хўп бўлади. Шу сабаб ҳам уни ҳафтада бир мартадан кўп истеъмол қилмаслик керак.
Сариёғ
Ушбу маҳсулот таркибидаги омега-6 ёғ кислотасини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш саломатликка зарар етказиб, жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Қандли диабет, семириш ва Альцгеймер касаллиги шулар жумласидан.
Ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари
Булочка, шоколад ва ширин газланган ичимликларда мия фаолиятини сусайтириб, асаб ҳужайраларига салбий таъсир қиладиган шакар кўп миқдорда бўлади. Ширинликсиз яшай олмайдиганларга шакарсиз вариантлар ва мевалар истеъмол қилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...