00:21 / 26.12.2021
2 645

К витамини: унинг етишмаслиги ва кўпайиб кетиши қандай оқибатларга олиб келади?

К витамини: унинг етишмаслиги ва кўпайиб кетиши қандай оқибатларга олиб келади?
К витамини суяклар шаклланишида иштирок этадиган оқсил ишлаб чиқишга ёрдам беради. Унинг етишмаслиги кўп қон йўқотишга, кўпайиб кетиши эса тромбоз пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Организм учун витаминнинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор, қайси маҳсулотлар таркибида кўп учрайди ва уни қўллашда қандай кўрсатмалар керак? Қуйидаги мақола орқали мазкур витамин ҳақида батафсил билиб оласиз.

К витамини
К витаминисиз мустаҳкам иммунитетга эга бўлиш қийин: ушбу модда тери ва суякларни мустаҳкамлайди, буйракларни ҳимоя қилади ва қон айланишига ёрдам беради. Бу ёғда эрийдиган витамин бўлиб, нафтохинон ҳалқаси ва алифатик ён занжирдан иборат ва ишқорий муҳитда ҳамда тўғридан-тўғри қуёш нури остида парчаланади. Организм учун кальций ўзлаштириш ва унинг D2 ҳамда D3 (эргокальцифероль ва холикальцифероль билан) витаминлари билан ўзаро тўғри боғланиши учун зарур.
К витамини структуравий бирикма сифатида C31H46O2 шаклида тасвирланган.

Витаминнинг иккита табиий шакли бор:
-К1 — филлохинон (4-нафтохинон ва 2-метил-1) Бу сувда эримайдиган ва этил спирти, бензол, хлороформ, диетил эфирда эрийдиган ёпишқоқ сариқ суюқлик. Бирикма мураккаб инфрақизил нурланишга сезгир эмас, лекин ультрабинафша нурланиш таъсирида парчаланади. Ўсимликларнинг яшил қисмида мавжуд.
- К2 — менахинон (2-метил-3-дифарнезил-1,4-нафтохинон) ультрабинафша нурларини юта оладиган кристалл сариқ кукунга ўхшайди. У йўғон ичакда яшовчи бактериялар томонидан синтезланади. Мол гўшти жигари, сариёғ ва ҳ.к. каби ҳайвонлардан олинган озиқ-овқат билан бирга организмга киради.

Қизиқ жиҳати шундаки, организмда К1нинг К2 га ёки аксинча К2нинг К1 га оқиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга иккала шакл ҳам суяк ва бириктирувчи тўқималарда метаболизмга таъсир қилади”, дейди гастроэнтереолог, диетолог, Екатерина Гарелина РИА Новостига берган интервьюсида.

К1 ва К2 витаминлари кальцийнинг суяк ва бириктирувчи тўқималарга, мия, юрак, жигарга ўтиши ва тўғри тақсимланишига ҳисса қўшади. Шунингдек, улар қоннинг нормал ивиши учун зарур бўлган протромбин оқсилини ишлаб чиқаришни яхшилайди, артерияларда кальцийнинг тўпланишини олдини олиб шу билан атеросклероз келиб чиқиши эҳтимолини камайтиради”, дея тушунтирди мутахассис.

Шунингдек, учинчи синтетик шакл - К3 ёки менадион (2-метилнафталин-1,4-дион)- табиий К витаминининг сунъий аналоги ҳам бор. У, масалан, янги туғилган чақалоқлардаги геморрагик касалликларда эҳтиёткорлик билан ва кўрсатмаларга асосан қўлланилади.

Маълумот ўрнида:
Бундай витаминнинг мавжудлиги ҳақида маълумотлар уй паррандаларига ўтказилган тажрибалар сабаб маълум бўлган. 1929 йили даниялик олим Хенрик Дам жўжалар рационида холестерин етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келишини ўрганган. Маълум бўлишича, дон ва бошқа ўсимликларни истеъмол қилмаслик мушакларда тери ости ва бошқа тўқималарда қон кетишини келтириб чиқаради. Рационга тозаланган холестеринни киритиш ҳам ёрдам бермайди- патологик ҳолат сақланиб қолади.

Ўрганишлар давомида олим қон ивишини яхшилайдиган моддалар гуруҳларини ажратиб олади. Бу органик бирикмалар К витамини ёки коагуляция витамини (Koagulationsvitamin) номини олди. Ушбу изланиш туфайли олим 1943 йили Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Олимнинг бу тадқиқоти бирикмани янада чуқурроқ ўрганишга туртки бўлди. Натижада, 1939 йилда К витамининг икки тури борлиги маълум бўлди. Биринчиси филлохинон ёки К1 турини- швейцариялик Пауль Каррер беда ўсимлигида топган бўлса, иккинчиси менахинон ёки К турини- америалик олимлар Дойзи ва Бинклей чириган балиқ унидан топган.
Инсон саломатлиги учун витаминнинг икки тури ҳам зарур.

Организм учун аҳамияти
К витаминининг асосий биологик вазифаси- қон айланиши тўла таъминлаш: витамин коагуляция жараёнида иштирок этадиган ўн учта оқсилдан тўрттасини ишлаб чиқаради. Ушбу озуқа моддаси туфайли ярани “ёпиб қўядиган” ва қон томирлари шикастланганда қон йўқотилишидан сақлайдиган қуйқа ҳосил бўлади.

Витамин қон кетишини олдини олади, - дейди мутахассис, - суяк тўқимасини эритадиган, уни йўқ қиладиган остеокластларга таъсир қилади. Натижада, суяк тўқималарининг ортиқча деминерализация (бузилишини) олдини олган ҳолда эски ҳужайралар ўлими ва янги ҳужайралар пайдо бўлиши ўртасида мувозанат бўлади”.
Скелет ва қон айланишига таъсир К витамини қила оладиган ягона фойдали иш эмас.

К витаминининг организмдаги вазифалари:
тўқималар ва органлар ўртасида озуқа моддаларини олиб юрувчи транспорт оқсилларини шакллантиришда иштирок этади;
кальций ва Д витамини ўзаро таъсирида воситачилик қилади;
суяклар, кемирчак тўқима тузилиши ва ўсишига таъсир қилади,
шакар миқдорини мувозаналаштириб туради;
кислород очлигида витамин анаэроб нафас олишда иштирок этади;
жигар ҳужайраларини йўқ қиладиган токсинлар (хусусан, кумарин)га қарши таъсир қилади;
буйраклар фаолиятини яхшилайди, тош пайдо бўлиши олдини олади;
мушак спазмлари, бачадон қисқариши учун табиий оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланилади;
қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди.

Ҳомиладор аёллар учун
Ҳомиладор аёлларга К витамини қон кетишини олдини олишда ва боланинг суяк ва мушак тўқималари тўғри шаклланишида, ва куч-қувватни тиклашда тавсия этилади. Муҳими шундаки, ушбу озуқавий моддани фақат меъёрда истемол қилиш лозим, аксинча бу нафақат она саломатлигига, балки бола соғлиғига ҳам зарар келтириши мумкин, дейди врач –гастроэнтереолог, нутрициолог Екатерина Гарелина.

Янги туғилган чақалоқларда К витаминининг кўп бўлиши гемолитик синдромнинг ривожланиши билан тавсифланади, ундан сўнг эса сариқ касаллиги келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорликнинг охирги уч ойида организм қабул қиладиган озуқа миқдорини қатъий назорат қилиш керак”, - дея қўшимча қилди мутахассис.

Истеъмол қилиш меъёрлари
Европа озиқ-овқат қўмитаси қарорига кўра, кунлик нормани ҳисоблаш учун 1: 1 нисбатдан фойдаланиш керак, яъни 1 кг вазн учун 1 мкг. Бироқ, аниқроқ ҳисоб-китоблар ҳар доим индивидуал ва ёш, жинс, вазн ва анамнезага боғлиқ. Россияда Роспотребнадзор тавсиясига кўра, катталар учун кунига К витамини нормаси 120 мкг, Швейцария ва Австрияда бу кўрсаткич пастроқ яъни аёллар учун 60 мкг ва эркаклар учун 70 мкг бўлиши керак.

Витамин танқислиги
К витамини ҳар куни озиқ-овқат билан бирга организмга киради. Озиқ моддаларнинг бир қисми микрофлоранинг фаоллиги туфайли ичакларда ишлаб чиқарилади. Оддий овқатланиш билан катталар кунига 50 дан 250 мкг гача К витамини олади, бу меъёрга мос келади.

Катталарда К витамини етишмовчилиги кам учрайди, чунки биз одатда истеъмол қиладиган озиқ-овқатларда кўп миқдорда К1 витамини мавжуд. К2 витамини организм томонидан ўз-ўзидан ишлаб чиқарилади. Баъзи дори-дармонларни, асосан антикоагулянтларни қабул қилиш озуқа моддаларининг нормал сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин”, - дейди мутахассис.

Витамин етишмаслигининг асосий сабаблари:
антибиотиклар ва сульфаниламидлар, юрак оғриғини енгиллаштирадиган дориларни қабул қилиш;
парҳез вақти ёғ этишмаслиги;
ошқозон-ичак трактининг патологияси;
токсинлар билан заҳарланиш;
кимётерапия курслари;
ошқозон ости безининг экзокрин функциясининг нотўғри ишлаши, унда ёғларнинг парчаланишида иштирок этувчи фермент - липаза ишлаб чиқарилиши бузилади;
жигар фаолиятини ишдан чиқарадиган касалликлар (цирроз, гепатит);
ингичка ичакнинг бир қисми резекция қилиниши;
антикоагулянтлар қабул қилиш – тромблар пайдо бўлишига ҳамда гемостазга қарши “суюлтирадиган” препаратлар қабул қилиш.

Организмда К витамини етишмаслигининг биринчи белгилари бурун ва ошқозондан қон кетиши, тери ости ва интрадермал қон кетиши шаклида намоён бўладиган геморрагик синдромдир. Витамин етишмовчилиги гиповитаминозга, яъни чарчоқ кучайиши, иштаҳа йўқолиши, уйқу етишмаслигига олиб келади.

Енгил шикастланишда ҳам кучли қон кетиши, тез кўкаришлар пайдо бўлган одамларда витамин етишмаслиги сезилади, -деб тушунтиради Гарелина.- Витамин етишмаслиги янги туғилган чақалоқларда ҳам кузатилиши мумкин. Бунга она сутида К витамининг кам миқдорда экани ва чақалоқнинг биринчи кунларида унинг мустақил ишлаб чиқарилмаслиги сабаб бўлади”.

Витаминнинг организмда кўпайиб кетиши
К витаминининг ҳаддан ташқари дозаси озуқа моддаларининг яхши сўрилиши туфайли жуда кам учрайдиган ҳодиса. Бироқ, кундалик рационда К1 ва К2 дозаларининг ошиб кетиши болаларда сариқ касаллиги ва гемолитик анемияга, катталарда эса ортиқча терлаш, тери аллергияси ва ҳатто тромбозга олиб келиши мумкин.

"К витаминининг ортиқчаси хавфли, чунки қоннинг ёпишқоқлиги ошади ва тромбозлар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади,- дейди эксперт. -Тромбозга қўшимча равишда, қон томирлари деворларида кальцийнинг ортиқча чўкиши пайдо бўлиши мумкин ва бу юрак-қон-томир касалликлари, хусусан, атеросклероз билан оғриган одамлар учун хавфли”.

К витаминининг кўпайиб кетиши гипервитаминоз деб аталади, унинг асосий симптомлари:
- анемия ривожланиши;
- суяк ва бош оғриғи;
- терида тошмалар, қичишиш;
- қон босимининг кўтарилиши;
- талоқ ва жигар ҳажмининг катталашиши;
- ўт пуфагида тош пайдо бўлиши.

Гипервитаминозни даволаш учун К1 ни ўз ичига олган дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатиш ва овқатланишни назорат қилиш керак. Тўлиқ тикланишгача озуқавий моддалар миқдори юқори бўлган овқатларни кунлик рациондан чиқариш керак.

Витаминлар даражасига нима таъсир қилади?
Овқатланиш ва саломатлик организмдаги К витамини даражасига таъсир қилувчи асосий омиллар. Озиқ-овқатда қанча кўп ёғлар ва кўкатлар бўлса, шунча кўп озуқавий моддалар бўлади. Шунга кўра, нотўғри овқатланиш К витамини етишмаслигига олиб келади. Тадқиқотларга кўра, бир ойдан камроқ вақт ичида яшил сабзавотларни истеъмол қилмаслик филлохинон миқдорини 50% га камайтиради.

Озиқ моддалар даражасининг пасайиши кўпинча ёшга боғлиқ ўзгаришлар ва сурункали панкреатит, гепатит, цирроз, холецистит ва ўн икки бармоқли ичак яраси каби касалликларда антикоагулянтлар қабул қилиниши билан боғлиқ. Қандли диабет ва буйрак этишмовчилиги, аксинча, К витаминининг ошишига олиб келиши мумкин.

К витаминига бой озиқ-овқатлар
Истеъмол қилинадиган К витаминининг аксарияти ўсимлик филокинонидир. У яшил ўсимликлар ҳужайраларининг хлоропластларида мавжуд: карам, исмалоқ, пиёз, яшил чой, цуккини ва ҳ.к каби. Менахонин ёки К2, организмда синтезланади ва товуқ, жигар, балиқ, тухум каби ҳайвон маҳсулотлари билан бирга организмга киради.


Витаминнинг ўзига хос хусусияти маҳсулотларни қайта ишлангандан кейин ҳам унинг яхши сақланишида: музлаш пайтида 30% , иссиқлик таъсирида эса 5% дан кўп витамин йўқолади. Шунинг учун нафақат озиқ-овқат, балки малина, жўка ва ёввойи атиргул баргларидан олинган ўсимлик ичимликлари ҳам озуқа заҳираларини тўлдиришга имкон беради.

Витаминнинг ҳазм қилиниши
К витамини организм томонидан яхши сўрилади, лекин уни тўғри истеъмол қилиш керак, дейди Гарелина:
К витамини танқислигини олдини олиш ҳамда яхши ҳазм бўлиши учун нормал миқдорда ёғли овқат истеъмол қилиш керак, ёғсиз овқатларни эмас”, деб тушунтиради мутахассис.

Ёғ, тухум, гўшт ва пишлоқ каби ёғли маҳсулотлар К витаминининг нормал сўрилишига ёрдам берадиган ўт секрециясини яхшилайди. Бундан ташқари, таркибида К витамини бўлмаган кам ёғли озиқ-овқатларда тарқалиши учун жавобгар кальций миқдори кўпаяди. У йўқ бўлганда, ортиқча кальций қон томирлари деворларига тўпланиб, атеросклерознинг ривожланишига сабаб бўлади.

Косметикада қўлланилиши
Мустаҳкамловчи ва ҳимоя хусусиятлари туфайли К витамини косметологияда кенг қўлланилади. Қон оқимининг нормаллашиши, қон томирлари деворларининг мустаҳкамланиши фитонадионни (дориларда phylloquinone деб берилади) юз, бўйин, қўл учун терини парвариш қилиш воситаларининг муҳим таркибий қисмига айлантирди.

Витамин косметологияда қуйидагилар туфайли қўлланилади:
-пигментлар билан курашишда;
-кўз остидаги қора доғларни йўқотишда;
-капиллярларга зарар етказилганда;
-гематома тарқалишида;
-аппаратлипроцедуралардан сўнг (масалан, лазерли пилинг);
-липосакция, ринопластика ва бошқа пластик операциялардан кейингиреабилитацияда.

C витамини, яллиғланишга қарши дорилар, ўсимлик антиоксидантлари, ёғлар ва фосфолипидлар билан биргаликда ишлатилганда фитонадионнинг таъсири сезиларли бўлади.

Бошқа моддалар билан ўзаро таъсири
К витамини ичаклар томонидан яхши сўрилса, қон айланишини нормал даражада сақлайди. Бироқ, бир қатор дорилар биокимёвий реакцияларни бузади, бу эса бирикмалар тўқнашувига олиб келади. Мутахассиснинг таъкидлашича, бошқа дорилар билан ваколатли комбинация озуқа моддасининг самарали ишлашининг гарови.

Антибиотиклар ва салицилатлар (яллиғланишга қарши дори сифатида ишлатилиши мумкин бўлган моддалар. - таҳр.) қабул қилишда эҳтиёт бўлиш керак, чунки улар ичакларда К витамини шаклланишига путур этказади. Бу дориларни шифокор рецептисиз қабул қилиш хавфли”, - дейди гастроэнтеролог Екатерина Гарелина.

Витаминнинг организмга мослашуви:
- Кальций миқдори юқори бўлган препаратлар К витаминининг сўрилиши ва ҳазм қилинишига сусайтирувчи таъсир кўрсатади ва ички қон кетишини қўзғатиши мумкин.
- Тетрациклинни қабул қилиш витаминнинг организмдан чиқишини тезлаштиради.
- Спиртли ва газлиичимликлар, консервантлар К витамини даражасини икки баравар камайтиради.
- Озиқ моддаларнинг стероид гормонлар билан комбинацияси иккинчисининг таъсирини кучайтиради.
- Билвосита антикоагулянтлар К витамини синтезига тўсқинлик қилади.
- Катта миқдордаги бета-каротинни (антиоксидант) олиб ташлаш орқали К витамини қон кетишини олдини олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » К витамини: унинг етишмаслиги ва кўпайиб кетиши қандай оқибатларга олиб келади?