Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йилнинг 17 май куни «Raiffeisen Research» томонидан «Ўзбекистон иқтисодиётига назар: Польша ва Украина изидан» (Uzbekistan Economic Insights: On the footsteps of Poland and Ukraine) номли таҳлилий ҳисобот чоп этилди.
«Raiffeisen Research» – Австриянинг иккинчи йирик банки «The Raiffeisen Banking Group»нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унинг таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар, жумладан «Raiffeisen Bank International AG» ҳамда корпоратив мижозлар учун кенг қамровли макроиқтисодий тадқиқотлар ва капитал бозорлари бўйича таҳлилларни амалга оширади.
«Raiffeisen Bank International AG» инвестицион банки – «The Raiffeisen Banking Group» таркибига киради ва асосий фаолиятини Австрия ҳамда Марказий ва Шарқий Европа минтақасида олиб боради.
«Raiffeisen Bank International AG» Ўзбекистон билан кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, «Саноатқурилишбанк» АТБ, «Ипотека-банк» АТИБ ва «Uzauto Motors» АЖнинг корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро молия бозорларида жойлаштиришда фаол иштирок этган.
Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, кенг миқёсдаги ислоҳотлар дастури ортидан Ўзбекистон ўзини Марказий Осиёнинг «Польша»си сифатида танитди. Жаҳон молиявий инқирози даврида (2008-2009 йй.) Польша каби Ўзбекистон ҳам 2020 йилги коронавирус пандемияси инқирози шароитида ижобий иқтисодий ўсишни сақлаб қолиб, муқаррар иқтисодий инқирознинг олдини олишга эришди.
Бунга ҳисоботда бир қатор иқтисодий факторлар асос қилиб кўрсатилди. Хусусан:
- Ўзбекистонда нисбатан юқори иқтисодий ўсиш инқирозга қарши самарали иқтисодий сиёсат натижасидир.
Бу, ўз навбатида, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўртача ЯИМ ўсиш – 2,5 фоизга нисбатан юқори ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, узоқ муддатни кўзлаган оқилона иқтисодий сиёсат, бардошлилик ҳамда инқирозни самарали бошқариш Ўзбекистонга минтақа мамлакатларига нисбатан юқори иқтисодий ўсишни қайд этиш имконини берди.
Шунингдек, олиб борилаётган барқарорликни таъминлашга қаратилган фискал сиёсат давлат қарзини сезиларли даражада (ЯИМнинг 40 фоизидан) оширмаган ҳолда инқирозга қарши мазмунли курашиш учун замин яратди.
Натижада, нисбатан юқори иқтисодий ўсиш истиқболлари сақлаб қолиниб, уларнинг прогноз кўрсаткичлари 2021-2022 йилларда 5-6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
- Институционал ислоҳотларнинг биринчи босқичида пул-кредит сиёсати ва банк тизими ислоҳ қилинмоқда.
Хусусан, Марказий банк мустақил равишда ўзининг консерватив ва чекланган юқори фоиз сиёсатини юритмоқда ва бу, ўз навбатида, инфляцион босим юқори бўлган жорий шароитларда асосли ҳисобланади. Шу билан бирга, юқори фоиз ставкалари маҳаллий капитал бозорига хорижий инвесторларни жалб қилишда қўл келади ҳамда валюта курсида кучли тебранишларнинг олдини олишга хизмат қилиши мумкин.
Умуман олганда, ижобий ва узлуксиз капитал оқими Ўзбекистонга кенг миқёсли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва жорий операциялар ҳисоби дефицитини қоплаш учун зарурдир.
Мамлакатнинг 33 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги (тахминан ЯИМнинг 60 фоизи) олтин-валюта захиралари 16-20 ойлик импорт харажатларини қоплаш учун етарли бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу жараёнга яхши тайёрланганлигини кўрсатади.
- Ислоҳотларни амалга ошириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда хорижий инвесторлар иштирок этмоқда.
Самарали пул-кредит сиёсати ва валюта ислоҳотларидан сўнг, халқаро молиявий институтлар ёрдамида банк тизими ислоҳ қилинмоқда. Бунда, давлат улуши мавжуд банкларнинг бозор механизмларига асосланган бизнес моделига трансформацияси ҳамда 2025 йилга қадар банк тизимининг жами активларидаги давлат улушини 85 фоиздан 40 фоизга тушириш кўзда тутилган.
Мақсадли транформация банк тизимидаги рақобатга ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, нархларнинг барқарорлашиши ва хусусий секторнинг ривожланиши, миллий валютада кредитлашнинг ортиши ва узоқ муддатда долларлашув даражасинининг пасайишига имкон беради.
- Халқаро банкларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортмоқда.
2019-2021 йилларда халқаро молия бозорларида жойлаштирилган жами 3 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги суверен ва корпоратив халқаро облигацияларини сотиб олиш билан бирга, 7 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини тақдим этган.
Ғарб банклари томонидан Ўзбекистон учун ажратилган кредитлар 2012 йилда 1 млрд. АҚШ долларидан 2020 йилда 6 млрд. АҚШ долларига ошган. Узоқ муддатли истиқболда мазкур кўрсаткичларнинг янада ўсиши кутилмоқда.
Бу, ўз навбатида, Ўзбек банкларининг чекланган депозит базаси натижасида юзага келган молиявий ресурсларга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди