20:00 / 22.11.2022
1 466

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг онгини забт этувчи касаллик

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг онгини забт этувчи касаллик
Тиббиётда аввал касалликнинг манбаси, сабабини даволаш лозим. Симптомларни даволаш ҳам муҳим, аммо агар сиз манбани биринчи ўринга қўймасангиз ва унинг ўрнига аломатларга эътибор қаратсангиз, бемор азобланишда давом этади ва касаллик фақат кучаяди.

Ҳадиснинг саҳиҳлигини танқид қилувчилар ҳақида гап кетганда, уларнинг ҳадис борасидаги безовталиклари нимадан эканини билишимиз лозим. Албатта, биз уларнинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги даъволарига қарши туришимиз мумкин ва шарт. Бу жуда муҳим. Аммо асосий сабабни бартараф қилмагунимизча, бизнинг саъй-ҳаракатларимиз чекланган бўлади.

Масалан, айримлар баъзи ҳадисларни илмга тўғри келмайдиган деб ҳисоблаб, уларнинг саҳиҳлигига тажовуз қиладилар. Бундай кишилар билан ҳадисни тасдиқлашнинг нозик томонларини муҳокама қилиш шунчаки аломатларни даволаш билан баробардир. Агар сиз уларни бир нуқтада рад қилсангиз, улар тезда буни унутиб, кейинги даъволарга ўтишади.

Бироқ, уларнинг онгини қийнаётган касаллик тузалмайди ва аслида янада кўпроқ газаклаб, мадда олмоқда. Нега? Чунки улар оз вақтдан сўнг Қуръонда ҳам замонавий илмий фикрга зид деб кўрилиши мумкин бўлган жуда кўп оятлар борлигини “топиш”лари ва тез орада Қуръонни рад этишлари ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.

Аслида, ҳадисларни рад этишда ҳадис мазмунига оид барча «муаммолар» Қуръонда ҳам кўп учрайди. Ҳадисни илм-фанга, аёл ҳуқуқларига, модернизм одоб-ахлоқига ва ҳоказоларга зид деб танқид қилганлар Қуръонни ҳам худди шу асосда танқид қилади.

У ҳолда ҳадисни инкор этиш диндан чиқиш йўли эканига ажабланиш керакми? Яна ҳадисни мунтазам инкор қилувчилар охир-оқибат Қуръонни рад этиб, Исломни тарк этадилар. Бунинг сабабини тушуниш осон. Улар ҳадисларни рад этадилар, чунки улар инсон томонидан яратилган мафкураларни - сциентизм, феминизм, либерализм, материализмни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўйишади. Улар Исломни бу мафкураларга мослаштиришга мажбур қиладилар ва бунинг имкони йўқлигини билиб, Исломни рад этадилар.

Бу янги нарса эмас. Худди шундай нуқсонли менталитет ўтмишда ҳам сунъий фалсафани якуний ҳақиқат сифатида кўриб, ҳақиқий Исломни тарк этган девиант гуруҳларда ҳам кузатилган.

Баъзи мусулмонлар ўз Исломлари ҳисобига тутиб келаётган замонавий фалсафалар ҳам сунъий спекулятив мафкуралар бўлиб, охир-оқибат ўз тарафдорлари билан бирга тарих ахлатига ташланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият