21:04 / 24.03.2023
486

ФВВ зилзилалар бўйича янги мурожаат билан чиқди

ФВВ зилзилалар бўйича янги мурожаат билан чиқди

ФВВ зилзилалар бўйича янги мурожаат билан чиқди.

«Ҳурматли ҳамюртлар, бугун ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган.

«7-9 балли зилзила рўй бериши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати» ФВВ томонидан эълон қилинмади. Аҳолимизни саросимага тушмасликка ва фейк хабарларга ишонмасликка чақириб қоламиз.

Бугунги кунда зилзиланинг вақти ва жойини аниқ белгилаб берувчи технология йўқлигини эслатиб ўтамиз», дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудудида 5 баллгача ер силкинишлари кузатилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият