Ўзбекистонда мобил алоқа воситаларини IMEI коди бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилиши борасида Президент қарори лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига халқ муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Ушбу лойиҳага кўра, ҳуқуқий ҳужжат 1 декабрь санасидан бошлаб кучга кириши мумкин.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва олиб кириш тизимини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиққан бўлиб, 2 октябрь куни муҳокама учун порталга қўйилган. Муҳокама жараёни 17 ноябрга қадар давом этиши айтилган.
Ушбу қарор лойиҳасида Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил алоқа воситаларини ҳисобга олиш, хусусан Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг халқаро идентификация коди (International Mobile Equipment Identity, IMEI) билан мажбурий рўйхатдан ўтказишни тизимини тартибга солиш кўзда тутилган.
Мазкур механизмнинг муқобилларидан кўплаб хорижий мамлакатларда фойдаланилади. Бу тизим мамлакат ичкарисига сертификатсиз мобил алоқа қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланишга чек қўяди ва қарши курашади.
Шу билан бирга, қурилмаларни IMEI-код билан рўйхатдан ўтказиш тизими телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан рухсатсиз фойдаланишга қарши кураш самарадорлигининг ошиши, мобил қурилмаларни ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатларни камайиши ва бу турдаги ўғирликларга қарши тезкор чораларни кўрилишига хизмат қилади. Шунингдек, ушбу тизимнинг жорий қилиниши маҳаллий мобил қурилма ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга, маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами ва сифатини оширишга замин яратади.
Қарор лойиҳасига кўра, IMEI-кодларидан фойдаланиш ва уларни рўйхатга олиш масалаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тизимни рўйхатга олиш оператори вазифаси Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази, мобил қурилмаларга гувоҳнома бериш “UNICON” ДУК зиммасига юклатилиши режалаштирилган.
Қарорда мобил қурилмалардан ноқонуний фойдаланиш, уларни учинчи шахсга бериш мақсадида, IMEI-кодларни ўзгартириш (клонлаштириш, кўпайтириш, бошқасига алмаштириш) каби хатти-ҳаракатларнинг қонунга зидлигини белгилаб қўйиш таклиф қилинмоқда.
Ҳужжатда тегишли равишда IMEI-кодга эга бўлмаган мобил қурилмалардан фойдаланаётган абонентларга мобил хизматларни кўрсатишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Қарорда Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатга олиш қоидаларини қабул қилиш, бунинг учун махсус аппарат — таъминот комплексини яратиш ҳамда IMEI-кодларни рўйхатга олувчи тизим оператори қошида абонентларга хизмат кўрсатиш марказини ишга тушириш кўзда тутилган.
Ҳозирда фойдаланилаётган, импорт бўйича олиб келинган ва маҳаллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган мобил қурилмаларни IMEI-код учун рўйхатдан ўтказишни пуллик асосда амалга ошириш таклиф қилинмоқда.
Айтиш жоизки, бугунги кунда фойдаланилаётган барча мобил гаджетлар автоматик тарзда рўйхатга олинади. Фойдаланувчи ёки абонентнинг бирор жойга мурожаат қилишига зарурат туғилмайди. Бу тўғрида батафсил қарор имзоланганидан сўнг ишлаб чиқиладиган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида баён қилинади. Шунингдек, импорт қилинаётган қурилмаларнинг нархларидаги ўсишни мувофиқлаштириш учун уларга қўлланилаётган божхона тўловларини камайтириш режа қилинмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони айни пайтда 21,5 миллион нафарни ташкил қилади. Ҳар йили Ўзбекистон бозорида ўртача 2–3 миллион дона мобил қурилмалар сотилади. Уларнинг аксарияти мамлакатга айланма йўллар орқали, божхона ва расмийлаштириш жараёнларини четлаб ўтган ҳолда ноқонуний олиб кирилади.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди