date

Шайхонтоҳурда экологик назорат кучайтирилди

Шайхонтоҳурда экологик назорат кучайтирилди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида экологик меъёрларга риоя этилиши устидан рейд назоратлари ўтказилди. Мақсад – қурилиш майдонларида атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш.

Бу борада доимий фаолият юритувчи “Назорат гуруҳлари” ташкил этилиб, улар томонидан ҳолат жойида ўрганилмоқда. Тезкор гуруҳлар таркибида экология, прокуратура, ички ишлар, Миллий гвардия ва ФВВ вакиллари бор.

Давлат раҳбарининг бевосита назорати остида олиб борилаётган қатъий чора-тадбирлар самара бера бошлади. Экологик хавф туғдираётган иссиқхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш объектларининг фаолияти тўхтатилиб, қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шайхонтоҳурда экологик назорат кучайтирилди