date

Ньюкасл УЕФАга шикоят қилади

Ньюкасл УЕФАга шикоят қилади
Англиянинг "Ньюкасл" клуби УЕФАга шикоят аризаси топширади. Бу қарор Чемпионлар лигаси доирасида "Марсель"га қарши сафар учрашувидан сўнг юзага келган нохуш ҳолатлар сабаб қабул қилинди.

Клуб вакилларининг таъкидлашича, француз полицияси ўйиндан кейин мухлисларни тартибга солиш учун қалқонлар, таёқлар ва ҳатто қалампир спрейи қўллаган. Бу эса вазият талаб қилмаган шароитда амалга оширилган.

"Мухлисларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳар доим устувор бўлиши керак. Полициянинг бизнинг мухлисларимизга бўлган муносабатини қатъиян қоралаймиз", — дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Учрашув "Марсель"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Ньюкасл" 9 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда, француз клуби эса 6 очко билан 21-ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ньюкасл УЕФАга шикоят қилади