
Ливерпул футбол жамоаси сўнгги вақтларда қийин даврни бошидан кечирмоқда. Арне Слот бошқарувидаги жамоа барча турнирлар бўйича ўтган 12 ўйиннинг 9 тасида мағлубиятга учраган.
Шунга қарамай, клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқариш режаси йўқлигини маълум қилди. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Ливерпул клуби ва Арне Слотга яқин манбалар нидерландиялик мураббийнинг лавозими хавфсиз эканлигини тасдиқлаган.
Европа Чемпионлар Лигаси доирасида ПСВга қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган. Энди Арне Слот ўз жамоасини Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Вест Хемга қарши сафардаги ўйинга тайёрлайди.
Бу учрашув 30-ноябр куни, кузнинг охирги кунида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.