Маҳкум калтаклангани ҳақидаги шов-шувга асмий муносабат билдирилди

1 дақиқа ўқиш307
Маҳкум калтаклангани ҳақидаги шов-шувга асмий муносабат билдирилди

Социал тармоқларда 11-сон ЖИЭКда жазо ўтаган маҳкум С.Ш. калтаклангани, оила аъзолари шифохонага киритилмаётгани ҳақида тарқалган хабарларга омбудсман томонидан расмий муносабат берилди.

Маълум қилинишича, маҳкум 23 ноябрь куни соғлиғи кескин ёмонлашгани учун РШТЁИМнинг Навоий филиалига колония ходимлари кузатуvida олиб келинган. Ҳолат ҳақида оиласига ҳам дарҳол хабар берилган.

Шифокорлар унга икки томонлама оғир бронхопневмония, юрак ишемик касаллиги ва 3-дарт ФС2 гипертония ташҳисини қўйган. 11-сон ЖИЭК маҳкумни саломатлиги жазо ўташга тўсқинлик қилаётгани сабабли озод қилиш таклифнамасини киритган ва 26 ноябрь куни Навоий шаҳар суди Жиноят кодексининг 75-моддаси 1-қисми асосида унни озод этган.

27 ноябрь куни маҳкумнинг укаси омбудсманнинг минтақавий вакилига мурожаат қилиб, блогер тарқатган хабарда ноаниқ маълумот бўлганини тан олган. Вакил шу куннинг ўзида шифохонага бориб, вазиятни ўрганган.

Айни вақтда видеомурожаат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув амалга оширилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?