date

Ливерпул янги мураббий қидирмоқда

Ливерпул янги мураббий қидирмоқда
Лондоннинг "Тоттенҳем" клуби собиқ бош мураббийи Анге Постекоглу Англия гигантларидан бири - "Ливерпул" жамоасини бошқариши мумкин. Teamtalk нашрининг маълум қилишича, унинг номзоди "Ливерпул" раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда.

Манбанинг қайд этишича, "қизиллар"нинг ҳозирги бош мураббийи Арне Слот мураккаб вазиятга қарамай, ҳалигача клуб раҳбариятининг ишончига эга. Бироқ, агар жамоанинг натижалари яхшиланмаса, нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилиши эҳтимолдан холи эмас.

Арне Слот ўтган йил ёзида мерсисайдликлар жамоасининг бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Унинг бошчилигида "Ливерпул" ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритган.

Сўнгги учрашувда "қизиллар" Чемпионлар лигасида ПСВ жамоасига йирик ҳисобда 1:4 мағлуб бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул янги мураббий қидирмоқда