date

Саа: Ямални сотиб олишга фақат ПСЖ ва Ман Ситининг кучи етади

Саа: Ямални сотиб олишга фақат ПСЖ ва Ман Ситининг кучи етади
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Луи Саа фикрича, "Барселона"нинг ёш қанот ўйинчиси Ламин Ямални трансфер қилишга фақат икки клубнинг имконияти етади. "Ўйлашимча, фақат "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" унга 300 миллион фунт тўлай олади.

Аммо унинг ривожланиш йўлини кўриб, шундай катта трансферни жуда эрта амалга ошириши ачинарли бўлади. Биз севган футбол учун Ламиннинг "Барселона"да ўсиб, барқарор ўйнаши ва тараққий этиши яхшироқ бўлади", — деди Саа OLBG нашрига.

"Мени унинг атрофидаги юқори эътибор сабабли истеъдоди йўқолиб кетиши хавотирга солади. Мен ушбу йигитнинг максимал имкониятини кўришни хоҳлайман", — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, яқинда “Барселона” Чемпионлар лигаси доирасида “Челси”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саа: Ямални сотиб олишга фақат ПСЖ ва Ман Ситининг кучи етади