23:45 / 21.12.2018
6 629

Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди (фото)

Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди (фото)
8 ойдан бери Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзоди 21 декабрь куни шаҳар ҳокими лавозимига расман тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида шаҳар ҳокими ливозимига тадбиркор Ортиқхўжаевнинг номзодини тавсия этган. Депутатлар эса номзодни қўллаб-қувватлаган.

"Тошкент мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини ҳаммангиз яхши биласиз. Бу ерга раҳбар қўйиш ҳам осонмас. Шуни инобатга олиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида 8 ойдан буён синадик. Тўғрисини айтиш керак, у шаҳарга келиб, муҳитни ўзгартиришга эришди. Ҳокимликнинг обрўсини оширди, тадбиркорларни ўзига эргаштира олди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг шароитини, унинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини, бу ердаги одамларни ва фаолларни яқиндан билади. Энг асосийси, қандай қилиб одамлар учун иш жойи ташкил этишни яхши билади", деган давлат раҳбари.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил апрель ойида пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2018 йил 14 сентябрь куни эса Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги мажлисида сенатор этиб сайланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди (фото)