MrBeast видеоларини кўрганларга пул ваъда қилинмоқда: янги фирибгарлик фош этилди

1 дақиқа ўқиш5
MrBeast видеоларини кўрганларга пул ваъда қилинмоқда: янги фирибгарлик фош этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда машҳур блогер МрБеаст видеоларини томоша қилганлик учун пул тўлашни ваъда қилаётган Telegram ботлари ва шубҳали сайтлар фирибгарлик схемаси экани аниқланди.
  • Киберхавфсизлик маркази фойдаланувчиларни бундай ҳаволаларга кирмаслик ва шахсий маълумотларни, жумладан банк картаси реквизитларини бегона платформаларга киритмасликка чақирди.

Машҳур блогер MrBeast видеоларини охиригача томоша қилганлик учун пул тўлаш ваъдасига ишониб қолманг. Ўзбекистонда Telegram ботлари ва шубҳали веб-сайтлар орқали тарқатилаётган ушбу таклиф ортида фирибгарлик схемаси тургани ҳақида огоҳлантирилди. Киберхавфсизлик маркази фойдаланувчиларни бундай ҳаволаларга кирмаслик ва шахсий маълумотларини ошкор қилмасликка чақирди.

Ҳар бир кўрилган дақиқа учун пул ваъда қилинмоқда

Сўнгги вақтларда Telegram ботлари ва турли интернет-сайтларда машҳур америкалик блогер MrBeast видеоларини томоша қилганлик учун пул ишлаш мумкинлиги ҳақидаги таклифлар пайдо бўлмоқда.

Ушбу схемада фойдаланувчиларга оддий шарт таклиф этилади: MrBeast видеосини танлаш, уни охиригача кўриш ва бунинг эвазига пул олиш.

Гўёки томошабин видео кўришга сарфлаган ҳар бир дақиқа учун унинг ҳисоб рақамига муайян миқдорда маблағ ўтказилади. Бундай таклифлар айниқса интернет орқали қўшимча даромад топишни истаган фойдаланувчиларнинг эътиборини тортиши мумкин.

Бироқ ваъда қилинаётган даромад ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарликдан огоҳлантирди

Киберхавфсизлик маркази ушбу таклифлар фирибгарлик эканини маълум қилди. Яъни фойдаланувчилар видеоларни қанча вақт томоша қилмасин, бунинг учун уларга пул тўланмайди.

Бундай сайтлардан фойдаланиш эса шахсий маълумотлар ва аккаунтлар хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин. Айниқса, шубҳали платформаларда телефон рақами, парол, банк картаси маълумотлари ёки SMS орқали келган тасдиқлаш кодларини киритиш жиддий хавфларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Бундай фирибгарликдан қандай ҳимояланиш керак?

Интернетда осон ва тез пул ишлашни ваъда қилувчи ҳар қандай таклифга эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Мутахассислар қуйидаги хавфсизлик қоидаларига амал қилишни тавсия этади:

  • Нотаниш Telegram ботлари ва шубҳали веб-сайтлардаги ҳаволаларни очманг.

  • Видеоларни томоша қилиш эвазига пул ваъда қилаётган платформаларга ишонманг.

  • Шахсий маълумотлар, банк картаси реквизитлари ва паролларни бегона сайтларга киритманг.

  • SMS орқали келган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга берманг.

  • Шубҳали таклифларни дўстларингизга юборманг ва бошқа фойдаланувчиларни ҳам огоҳлантиринг.

Энг муҳими, интернетда «осон пул» ваъдаси ортида қандай мақсад турганини текширмасдан туриб, шахсий маълумотларингизни тақдим этманг. Бир неча дақиқада даромад олиш истаги аккаунт ёки банк маблағларидан айрилишга сабаб бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?