Қўқонлик табиб Жалолиддин Машариповни “даволади”ми? (видео)

1 дақиқа ўқиш5
Қўқонлик табиб Жалолиддин Машариповни “даволади”ми? (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов билан қўқонлик табиб Иқбол Солиев ўртасидаги учрашув акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Лавҳада табиб футболчининг боши ва елка қисмига қўллари билан таъсир ўтказаётгани кўринади. Сеансдан сўнг Машарипов ўзини бироз яхшироқ ҳис қилаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида бел қисмидаги муаммолар сабаб миллий терма жамоанинг якуний таркибидан чиқарилган эди. ЎФА маълумотига кўра, МРТ текширувида унда умуртқалараро диск чурраси қайта зўрайгани аниқланган.

Машарипов аввалроқ ушбу муаммо 5–6 йилдан бери борлигини айтган. У 2026 йил июн ойида ўзини яхши ҳис қилаётганини ва тикланиш жараёни давом этаётганини билдирган.

Таъкидлаш жоизки, табиб билан ўтказилган сеанс футболчининг умуртқалараро диск чурраси даволанганини англатмайди. Муолажанинг самараси ёки футболчининг соғлиғидаги ўзгаришлар ҳақида ҳозирча тиббий хулоса эълон қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?