Аянчли ҳодиса: Тошкентда икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган ота ҳибсга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумонланаётган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz нашрига маълум қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми ҳамда 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов доирасида жабрланувчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда. Шунингдек, суд-психиатрия ва суд-психологик экспертизалари тайинланган. Экспертиза хулосалари олингач, ишни судга юбориш масаласи бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда икки нафар вояга етмаган қизнинг онаси турмуш ўртоғини фарзандларига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинган эди. Аёлнинг билдиришича, у бу ҳолатдан 2026 йил 25 июль куни хабар топган ва шу муносабат билан прокуратурага ариза билан мурожаат қилган.
Болалар омбудсмани вакили ҳам мазкур ишни назоратга олганини маълум қилган. Унга кўра, тергов давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши кузатиб борилмоқда.
Айни пайтда иш юзасидан тергов давом этмоқда. Гумон қилинаётган шахснинг айби суд томонидан тасдиқланмагунча у айбсиз ҳисобланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…