Блогер Кокош, Барчин Ғофурова ва Ниҳола Ражабова қамоқ жазосига ҳукм қилинди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Блогер Кокош, Барчин Ғофурова ва Ниҳола Ражабова қамоқ жазосига ҳукм қилинди (видео)

Тошкентда блогер Кокош номи билан танилган Комила Абдуқодирова, Барчин Ғофурова ҳамда Ниҳола Ражабовага нисбатан чиқарилган суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси қарорига кўра, учала аёл ҳам бир нечта модда бўйича айбдор деб топилди.

Мазкур можаро 2025 йил апрель ойида бошланган. Ўша вақтда блогер Кокош ошқозонини кичрайтириш бўйича операция ўтказганидан кейин унинг аҳволи ёмонлашгани ортидан клиника ва жарроҳ билан боғлиқ келишмовчилик юзага келган.

Тарқалган маълумотларга кўра, можаро давомида операцияни амалга оширган жарроҳдан 35 минг доллар талаб қилинган.

Суд ҳукмига мувофиқ, Комила Абдуқодирова, Барчин Ғофурова ва Ниҳола Ражабова Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди, 139-моддаси 2-қисми ҳамда 140-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган.

Натижада Комила Абдуқодировага 3 йил 6 ой, Барчин Ғофуровага 4 йил, Ниҳола Ражабовага эса 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?