2 066
«Замминистр»нинг иккинчи хотиниман деб «машҳур» бўлган актриса «Вторая жена замминистра» номли МЧЖ очди
Ижтимоий тармоқларда «Вторая жена замминистра» деб номланган МЧЖ ташкил этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Статистика қўмитасининг сайтида ҳам бу номдаги МЧЖ ҳақида маълумот мавжуд.
Фото: «registr.stat.uz»
«Дарё» ушбу МЧЖ актриса Мадина Эшонқуловага тегишли эканини аниқлади. Актрисанинг ўзи ҳам нашрга бу маълумотни тасдиқлади. Актрисанинг қайд этишича, МЧЖ кийим-кечак савдоси билан шуғулланади.
Статистика қўмитасидаги маълумотларга кўра, МЧЖ 2021 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтган. «Orginfo.uz» сайтида бу МЧЖ номи «Паидо лоw cалориэ дринк» сифатида берилган. Актриса «Дарё»га МЧЖ номини кеча (22 декабрь) ўзгартирилганини маълум қилди.
Фото: «orginfo.uz»
Маълумот учун, август ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган тунги рейдларнинг бирида аёл ҳайдовчи ўзини «замминистр»нинг иккинчи хотини эканини айтиб ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани акс этган видео тарқалганди. Кейинчалик бу аёл актриса Мадина Эшонқулова экани маълум бўлди.
Давлат хизматлари агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдириб ном қайта ўзгартирилганини маълум қилди.
«Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 2021 йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг белгиланган тартибда ўзгартирилди.
Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз», – дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан фирма номида:
- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди