date

Disney'нинг «Зверополис 2» фильми йиғими 1,5 млрд доллардан ошди

Disney'нинг «Зверополис 2» фильми йиғими 1,5 млрд доллардан ошди

Disney'нинг «Зверополис 2» анимацион фильми прокатда миллионлаб доллар йиғишни давом эттирмоқда. Картина жаҳон бозорида 1,588 млрд доллар натижага етди ва яқин кунларда 1,6 млрд долларлик маррани ҳам ортда қолдириши кутилмоқда. Бу эса уни Disney тарихидаги энг кўп даромад келтирган анимацион фильмга айлантирди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

Фильмнинг энг катта муваффақиятларидан бири Хитой бозорига тўғри келди: «Зверополис 2» бу ерда 600 млн доллардан ошиқ йиғим тўплаб, Хитойда энг яхши натижа кўрсатган Голливуд лойиҳасига айланди. Маҳаллий касса пойгасида унга яқинлашиши мумкин бўлган ягона рақиб сифатида «Аватар: Олов ва кул» тилга олинмоқда — у Хитойда 100 млн доллардан кўпроқ даромад қилган. Яна бир рекорд: «Зверополис 2» PG рейтингидаги фильмлар орасида 1 млрд долларлик йиғимга энг тез етган фильм бўлди — премьерадан атиги 17 кун ўтиб.

2016 йилги хитнинг давомий қисми 2025 йилда глобал прокатда 1 млрд доллардан ошган уч фильм қаторидан жой олди. Бу рўйхатда «Лило ва Стич»нинг ремейки (1,03 млрд доллар) ҳамда жаҳон прокатида 2,2 млрд доллар билан етакчилик қилаётган хитой фильми «Нечжа» ҳам бор.

Шу билан бирга, тармоқда фильм сифати борасида кескин баҳслар ҳам кузатилмоқда: айрим фойдаланувчилар иккала қисмнинг ҳам юқори йиғимини кескин танқид қилиб, уларни «ҳаддан ташқари шов-шувга айланган» лойиҳа дея баҳоламоқда. Бундай фикрлар фонида мухлислар орасида «энг яхши мультфильм қайси» мавзусидаги баҳс яна авж олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Disney'нинг «Зверополис 2» фильми йиғими 1,5 млрд доллардан ошди