Бавария раҳбариятида Кеннет Эичҳорн трансфери сабабли ички низо келиб чиқди

Мюнхеннинг Бавария клуби раҳбариятида 16 ёшли иқтидор Кеннет Эичҳорн трансфери борасида жиддий келишмовчилик юзага келди. Bild нашрининг "Баерн-Инсидер" подкастида хабар берилишича, клуб спорт директори Max Эберл ва Чристопҳ Фреунд ёш ярим ҳимоячини жамоага олиб келиш учун бор кучини сарфлаган, бироқ кузатув кенгаши бу келишувга вето қўйган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, Бавария раҳбарияти Эичҳорнни Чемпионлар лигаси доирасидаги Пари Сен-Жермен билан ўйин олдидан махсус самолётда Мюнхенга олиб келган. Ҳотел Виер Жаҳресзеитен меҳмонхонасида ўтган махфий учрашувда Венсан Компани футболчи билан соатлаб суҳбатлашган. Sport департаменти футболчини жамоага қўшиб олишни жуда истаётган бўлса-да, молиявий шартлар раҳбариятни қониқтирмаган.
Асосий муаммо футболчи ва унинг агентлари талаб қилаётган бонуслар билан боғлиқ. Хабарларга кўра, 16 ёшли ўйинчи учун 10-11 миллион евро миқдоридаги кўтарма пули (сигнинг-он фее) сўралган. Бавария кузатув кенгаши бундай ёшдаги футболчи учун бу суммани ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблаб, трансферни тўхтатиб қўйган.
Ҳозирда Мюнхен клубидаги вазият боши берк кўчага кириб қолган. Sport директорлари сармоя киритишга тайёр, аммо молиявий блок бунга рухсат бермаяпти. Эичҳорннинг агентлари эса футболчининг бозор қиймати 20 миллион евро эканлигини ва бу миқдордаги харажатлар ўзини оқлашини таъкидламоқда.
Бавария ичидаги ушбу низо бошқа гранд жамоалар учун айни муддао бўлди. Айни дамда Боруссия Дортмунд, Баер Леверкусен ва Ливерпул клублари иқтидорли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун пойгага киришган.





























Изоҳлар 0
…