Фото: UzChess
Кеча, 27 февраль куни Нодирбек Абдусатторов Prague Chess Festival 2024 турнирининг 1-турида Даи Ван Нгуен устидан ғалаба қозонди. У ҳозиргача ҳеч қайси ўзбек шахматчиси қила олмаган ишни уддалади.
Нодирбек янгиланган дунё шахмат рейтинг жадвалида топ-10 ликка чиқиб олди. Унинг рейтинги бугунги ғалабадан кейин 2753.5 га етди ва 5 карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни ортда қолдирди. Бунгача ўзбек шахматидаги энг яхши натижа Рустам Қосимжоновга тегишли бўлиб, у 2715 очко билан жаҳон рейтингида 11-ўринда қайд этилган эди.
Фото: 2700chess
Нодирбек Абдусатторов бугун турнирнинг иккинчи турида Видит Гужратига қарши дона суради.
Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган нуфузли турнирда 7 мартгача давом этади. Турнир мукофот пули эълон қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади