Жаҳон чемпиони Ананд Жавоҳир Синдаровнинг имкониятларини қандай баҳолади?

Спорт2 дақиқа ўқиш4
Жаҳон чемпиони Ананд Жавоҳир Синдаровнинг имкониятларини қандай баҳолади?

Шахмат бўйича жаҳоннинг беш карра чемпиони Вишванатан Ананд Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги тарихий баҳс ҳақида ўз фикрини билдирди. Ҳиндистонлик афсона икки гроссмейстернинг кучини деярли тенг деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, чемпионлик учун курашда имкониятлар 50 га 50.

Ананднинг бу баҳоси ўзбекистонлик шахмат мухлислари учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки у Синдаровнинг салоҳиятини амалдаги жаҳон чемпиони даражасида кўраётганини очиқ айтди.

«Имкониятлар 50 га 50»

Chess.com сайтига берган интервьюсида Ананд ҳар икки шахматчининг умумий кучини таққослади. Уларнинг ҳозирги спорт формаси бир хил бўлмаслиги мумкин, аммо шахматчилик салоҳияти жиҳатидан рақиблар бир-бирига жуда яқин эканини таъкидлади.

«Менимча, уларнинг умумий салоҳияти деярли бир хил. Ҳозирги спорт формаси эмас, айнан куч жиҳатидан айтаяпман. Шунинг учун имкониятлар жуда яқин — тахминан 50 га 50», — деди Ананд.

Бироқ тажрибали гроссмейстер учун баҳснинг энг қизиқ жиҳати фақат ғолибни олдиндан тахмин қилиш эмас. У биринчи бўлиб ким ғалаба қозониши, қайси шахматчи рақибига дастлабки босимни ўтказиши ва кутилмаган юришлар орқали устунликка эришишини кузатишни истамоқда.

«Рақамларнинг ўзи унчалик муҳим эмас. Мен учун ким биринчи бўлиб ғалаба қозониши, ким биринчи бўлиб рақибга босим ўтказа бошлаши, ким кўпроқ кутилмаган юришлар билан ажралиб туриши анча қизиқроқ. Мана шу нарсалар менга кўпроқ маълумот беради», — дея қўшимча қилди у.

Ананд Гукешга қандай маслаҳат берди?

Ҳиндистонлик шахмат афсонаси амалдаги жаҳон чемпиони учун энг муҳим вазифа — баҳсга юқори спорт формасида етиб келиш ва ўз кучига ишонч билан ўйнаш эканини таъкидлади.

Ананд Гукешнинг истеъдодига шубҳа йўқлигини, у буни ҳар бир партияда ёдда тутиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, худди шундай ишонч Синдаров учун ҳам муҳимлигини қайд этди.

«Охир-оқибат, Гукеш жуда истеъдодли шахматчи ва буни унутмаслиги керак. Худди шу гапни Синдаров ҳақида ҳам айтиш мумкин. Жорий йилда унинг қай даражада кучли эканига гувоҳ бўлдик.

Менимча, ҳар иккиси учун энг муҳим вазифа — баҳсни ўз кучига ишонч билан бошлаш ва шу ишончни охиригача сақлаб қолиш», — деди беш карра жаҳон чемпиони.

Биринчи партияда дуранг қайд этилди

Женевада старт олган жаҳон чемпионлиги баҳсининг биринчи партиясида Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу дуранг ўйнади. Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланган учрашув қарийб тўрт соат давом этди.

Шу тариқа, 14 партияга мўлжалланган чемпионлик баҳсида дастлабки партиядан кейин ҳисоб очилмади. Энди шахмат ишқибозларини кейинги учрашувлар ва гроссмейстерларнинг тайёргарлигидаги кутилмаган ғоялар кутмоқда.

Ананднинг фикрича, айнан биринчи ғалаба ким томонидан қўлга киритилиши баҳснинг руҳий манзарасини ўзгартириши мумкин. Демак, ҳозирча 50:50 бўлиб турган имкониятлар кейинги партиялардаги биргина муҳим қарор ёки кутилмаган юриш туфайли ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?