Эндрик гол ура олмади ва майдонни эрта тарк этди

Франция Лигасининг 1-тур доирасида «Нант»га қарши ўйинда «Лион» ҳужумчиси Эндрик қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ огоҳлантирилган эди. 61-дақиқада эса ҳакам унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. 19 ёшли форвард бу сафар голларда иштирок эта олмади.
Эндрик «Лион» сафида барча мусобақаларда ўтказган дастлабки беш ўйинда бешта гол уриб, битта ассист ҳам қайд этганди. У январ бошида мадридлик «Реал»дан ижара асосида француз клубига келиб қўшилганди.
Агар «Лион» бу баҳсда ғалаба қозонса, «Марсел»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилади. Кейинги турда Паулу Фонсека жамоаси «Нитса»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг