Аргентинада Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Анхел Ди Мария ватанга қайтиб, дастлаб ижобий натижалар қайд этди. Бироқ орадан кўп ўтмай, у учун мураккаб давр бошланди — бу сафар гап ўйин сифати ҳақида эмас, рақиблар ва мухлислар норозилиги ҳақида бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентинадаги айрим футбол жамоатчилиги Ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, жарима зарбасини ёки пеналти “сўраш”га уринади, деб ҳисобламоқда. Аргентина чемпионатидаги “Росарио Сентрал” футболчиси бўлиб тўп сураётган собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” вингери манзилига форумларда “нега уни алдовлари учун огоҳлантиришмайди”, “юлдуз, аммо бу ҳаракатлар жонига тегди”, “шундай футболчи пеналти ундиришга шунчалик уринаётгани ачинарли” каби танқидий фикрлар кўпайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг