Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби 6-тур учрашувида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тақдирини 78-дақиқада урилган гол ҳал қилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба берди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» бу турнирдаги кетма-кет учинчи ўйинида ҳам очкосиз қолди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан умумий жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг