«Интер» Димарко билан 2030 йилгача битимни узайтиришга яқин

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко янги шартнома бўйича келишувга жуда яқин турибди. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, томонлар контрактни 2030 йилгача узайтириш бўйича музокараларда якуний босқичга етган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, Англия Премьер-лигасининг бир нечта жамоалари футболчига қизиқиш билдирган, бироқ бу жараён аниқ таклифларга айланмаган. Ҳозирча ҳам «Интер», ҳам Димарко ҳамкорликни давом эттиришни устувор деб билмоқда.
28 ёшли чап қанот ҳимоячиси «Интер» академияси тарбияланувчиси саналади. У аввалроқ «Сион», «Парма», «Верона» ва «Асколи»да ижара асосида тўп суриб, кейин Милан клубига қайтди ва «нерадзуррилар»нинг асосий футболчиларидан бирига айланди.
Димарко жорий мавсумда 31 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt эса футболчи қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!