date

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасида саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг бу борадаги фикрлари «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Туркиядаги шароит ва муҳит ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини футболчи табассум билан қўшимча қилди.

Георгий Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шундан бери у 13 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди