date

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти бўйича саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-канали эълон қилган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у барчаси жойида эканини айтди. Шунингдек, футболчи Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини табассум билан тасдиқлади.

Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилганди. Шу пайтгача у жамоа таркибида 13 учрашув ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди