ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин

Франция чемпионатининг 21-турида 8-февраль куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтган “ПСЖ” – “Марсель” учрашувида (5:0) мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, парижлик фанатлар рақибга қарши ҳақоратли шиорлар айтиб, худди шу мазмундаги баннерларни ҳам намойиш қилган. Айрим иборалар ирқчилик сифатида баҳоланиши мумкинлиги айтилаётгани, бироқ нашр суҳбатлашган юрист буни амалда исботлаш қанчалик мумкинлиги борасида шубҳа билдирган.
Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда трибунада кўплаб файерлар ёқилгани сабаб учрашув вақтинча тўхтатилди. “ПСЖ” раҳбарияти эса баҳсдан олдин мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, ҳолатнинг олдини олишга урингани қайд этилди.
Аввалроқ клуб фанатлари “Пари” (ФК “Париж”)ни ҳақорат қилгани ортидан “ПСЖ” трибунанинг бир қисмини қисман ёпиш жазоси билан жазоланган эди. Энди воқеа яна такрорлангани фонида, 18-февраль куни маҳаллий Интизомий қўмита худди шундай ёки ундан ҳам қаттиқроқ қарор чиқариши эҳтимоли юқори.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!