«Бавария» ёзги трансферларда хавфи паст йўлни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича стратегиясини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, жамоа таваккали кам, аммо келажакда катта фойда бериши мумкин бўлган футболчиларга урғу бермоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Режага кўра, «Бавария» бир нечта ёш ижрочиларни сафига қўшишни кўзламоқда: улар ёки дарҳол асосий таркибга мос тушади, ёки вақт ўтиб трансфер бозорида клубга даромад келтириши мумкин.
Демак, ҳаммаси тўғри талқин қилинган бўлса, «Бавария» бу йил катта юлдузларни олиб келишни режалаштирмоқда. Бу қарор жамоага қанчалик тўғри келиши эса баҳсли савол бўлиб қолмоқда.
«Бавария» ҳозирча Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги ўйинларига тайёргарликни кучайтирмоқда. Рақиб эса қиш якунида аниқланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!