date

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа баёнотига кўра, тиббий кўрик давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши баҳсда дебют қилганди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланди, клуб турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб боряпти. Футболчи бунга қадар Москванинг «Динамо»сида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди