date

Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди

Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди

Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес оилавий лаҳзани ижтимоий тармоқларда намойиш қилди. Жоржина жойлаган суратда португалиялик ҳужумчи спорт залида гантел билан шуғулланаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кадрда 41 ёшли футболчи ёнида қизларидан бири ҳам бор: у ҳам қўлида гантел ушлаб турибди, фақат кичикроқ ва пушти рангдаги анжомлар билан машқ қилмоқда. Суратга Жоржина қисқа изоҳ қолдирган: «Дада».

Аввалроқ Жоржина Роналду туғилган куни муносабати билан табрик постини ҳам эълон қилганди. Қизиғи, у табрикни футболчи 41 ёшга тўлганидан кейинги куни жойлаштирган.

Шу билан бирга, Роналду «Ал-Наср»нинг сўнгги бир нечта учрашувларида майдонга тушмади. ОАВда эса португалиялик футболчи клуб бошқарувидаги айрим қарорлардан норози бўлгани учун ўйинларни бойкот қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қизи билан бирга залда машғулот ўтказди