date

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги клубидаги вазияти борасида саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилган видеода пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Джикия «Антальяспор»даги ишлари жойида эканини айтиб, клубда ҳам, Туркиядаги шароитлар ҳам ўзини қониқтиришини таъкидлади. Ҳимоячи бу гапларни табассум билан билдирган.

Маълумот учун, Джикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган. Шундан бери у 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди