date

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг жамоа сафидаги ўйин самарадорлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сёминнинг айтишича, Сафонов ҳозир ПСЖнинг аниқ биринчи рақамли посбони сифатида асосий таркибда майдонга тушишни меҳнати билан қўлга киритган. Мураббий, агар дарвозабон хатога йўл қўйса, ўйин амалиёти камайиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

26 ёшли дарвозабон жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида тўртта учрашувда иштирок этиб, учта гол ўтказиб юборган, икки баҳсда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида икки ўйинда майдонга тушиб, бир гол ўтказган.

Сафоновнинг француз гранди билан тузган шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди