Алдо Серена «Милан» Скудетто учун курашади деб ҳисоблайди

Италиянинг «Интер» клубида тўп сурган собиқ ҳужумчи Алдо Серена бу мавсум «Интер»нинг асосий рақиби бўлиб турган «Милан» ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа ҳозирча рақибидан 5 очко ортда бўлса ҳам, чемпионлик пойгасида охирги тургача кураш олиб боради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Серена «Милан»нинг имкониятларини юқори баҳолади ва бунинг сабабларидан бири сифатида «Интер»нинг Европа Чемпионлар лигасидаги тақвимини тилга олди: ушбу турнир жамоага катта куч ва энергия талаб қилади. Собиқ футболчи ҳатто Скудетто пойгасида «Милан»ни фаворит сифатида кўраётганини ҳам яширмади, дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Март ойи бошида «Милан» ва «Интер» ўртасидаги навбатдаги дерби бўлиб ўтади. Учрашув 8-март куни ўйнайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!