Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг ҳозирги натижалари ва ишончли ўйинига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёмин фикрича, Сафонов бугун ПСЖда шубҳасиз асосий дарвозабон мақомини қўлга киритган ва старт таркибда майдонга тушишга лойиқ эканини исботлаган. Мураббий, агар дарвозабон хатога йўл қўйса, ўйин амалиёти камайиши мумкинлигини таъкидлади: «Футболда ҳаммаси мантиқан ва қонуний», деди у.
26 ёшли посбон бу мавсум Лига 1 доирасида тўрт учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди. Икки ўйинда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Сафонов Чемпионлар лигасида ҳам икки учрашувда қатнашиб, бир марта гол ўтказди.
Дарвозабоннинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаргача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!