«Боруссия» кетма-кет 15 ўйинда гол уриб, Бундеслига рекордини такрорлади

Германия чемпионатида 23-тур учрашувлари бошланди ва Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнц»ни ишончли тарзда йирик ҳисобда мағлуб этди. Мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу ғалаба ортида яна бир муҳим кўрсаткич бор: «Боруссия» Бундеслигада кетма-кет 15-учрашувда гол урди ва шу орқали лига рекордини такрорлади.
Қизиғи, турнирдаги кам сонли рекордлардан бири сифатида бу натижада Мюнхеннинг «Бавария»си тилга олинмайди. Аввалроқ худди шундай серия икки марта қайд этилган: 1980 йилда «Гамбург» 15 ўйин кетма-кет гол урган, 2013 йилда эса Юрген Клопп бошчилигидаги «Боруссия» ҳам шу маррага етган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг