date

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Туркиянинг «Антальяспор» жамоасида тўп сураётган россиялик ҳимоячи Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, футболчи маошнинг кечиктирилаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигасидаги клублар вариантларини кўриб чиқмоқда. Арутюнов маош масаласи ноябрдан бери чўзилаётганини, бироқ Джикия Туркиядаги бошқа шароитлардан мамнун эканини таъкидлади.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган йил ёзида қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин