Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия яқин келажакда жамоасини алмаштириши эҳтимоли бор. Футболчининг агенти Малик Арутюнов унинг келажаги бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, Жикия маошлар кечиктирилаётганидан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябр ойидан бери кечикмоқда, бироқ футболчи Туркиядаги ҳаёт ва шароитлардан умуман олганда мамнун.
32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та сариқ карточка бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг