date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарой» «Эю'пспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ишончли ғалабани таъминлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихида муҳим ютуқ келтирди. У «Галатасарой» сафида урган голлари сонини 76 тага етказиб, руминлик Георги Хаджини (75) ортда қолдирди ва истанбулликлар тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик 7-ўринда қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён Туркиянинг «Галатасарой» жамоасида тўп сурмоқда. У бунгача Франциянинг ПСЖ клубида ҳам ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди