Майкл Каррик тизимида Мейсон Маунт сотувга қўйилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтнинг келажаги ҳануз аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчига Майкл Каррик қўллаётган схемада асосий таркибдан жой олиш осон кечмаяпти: "ўнлик" позицияси жамоанинг етакчи юлдузи ва сардори Бруно Фернандешга бириктирилган. Англия ОАВларига кўра, "қизил иблислар" Маунтни тахминан 20 миллион фунт (23 миллион евро) атрофида сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Transfermarkt портали эса ярим ҳимоячининг қийматини юқорироқ — 32 миллион еврога баҳоламоқда. Собиқ "Челси" футболчисининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг