date

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтнинг клубдаги келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

27 ёшли футболчига Майкл Керрик тизимида асосий таркибдан жой олиш осон эмас: «ўнлик» позицияси жамоанинг етакчи юлдузи ва сардори Бруно Фернандеш томонидан банд қилинган. Англия ОАВ хабарига кўра, «қизил иблислар» Маунтни тахминан 20 млн фунт (23 млн евро) эвазига сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Transfermarkt портали эса ярим ҳимоячининг бозор қийматини 32 млн евро деб баҳолаган. «Челси»нинг собиқ футболчиси билан амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Мейсон Маунтни сотиши мумкин